Қоракўлда эри аёлини монитор билан ургани маълум қилинди — милиция суриштирмоқда

305

Маҳаллий нашрлар Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида эри аёли билан уришиб кетиб, уни монитор билан урганини ёзди.

Иссиқкўл вилоят милициясидан «Клооп»га 16 ноябрда шаҳардаги уйларнинг бирида жанжал чиққани ҳақида маълумот тушганини билдиришди. Милиция ходимлари воқеа жойга борганда, 47 ёшли киши билан 40 ёшли аёл дўконда уришиб кетишгани аниқланган.

ОАВдаги маълумотга кўра, эри аёли ишлаган дўконга бориб жанжал чиқариб, компьютер билан аёлини уриб юборган. Шунингдек, у дўконни ёқиб юбораман деб қўрқитган.

Милициядан жабрланувчига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, ҳимояга олинганини айтишди. Бу одамга жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш берилиб, тергов бошланди.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Қирғиз жамиятининг балоси — оиладаги зўравонлик. ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йилнинг етти ойида оиладаги зўравонликнинг 5911 факти рўйхатга олинган.

2022 йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 95-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё минтақасида иккинчи марта аёллар учун энг хавфли давлат деб топилди.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса 2021 йилдаги ҳисоботида Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик кенг тарқалганини таъкидлаган.

Шунингдек, зўравонликдан омон қолганлар уларни хўрлаганларга бўлган иқтисодий тобеликдан ва жамиятдаги стигмадан зўравонликлар ҳақида маълум қилишдан қўрқишларини айтган.

Агар зўравонликнинг гувоҳи ёки қурбони бўлсангиз ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва республика ҳудудларидаги инқироз марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.