Ташиев МХДҚнинг навбатдаги яна бир биносини очди

291

17 ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бошчиси Қамчибек Ташиев МХДҚнинг яна бир бўлимининг янги биносини очди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот маркази билдирди.

МХДҚнинг янги биносини Ташиев Чуй вилоятининг Панфилов туманидаги Кайинди шаҳрида очди.

МХДҚнинг Кайиндидаги янги биноси. Сурат: Давлат қўмитасининг матбуот хизмати

«Янги бино барча замон талабларига жавоб беради ва миллий хавфсизлик органлари ходимларининг самарали фаолиятини ташкил этиш учун керакли ускуналар билан жиҳозланган», — деб айтилади МХДҚнинг маълумотида.

МХДҚнинг бўлимларининг янги бинолари республика бўйича 2021 йилнинг сентябридан бери очила бошлаган