Энди Биринчи май туманидаги мактабларда ўқувчилар телефонларини махсус қутиларга солишади

296

Сурат: Бишкек мэрияси

Бишкекнинг Биринчи май туманидаги мактабларга маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқувчиларнинг смартфонлари учун бокслар сотиб олинди. Дарс бошлангунча болалар телефонларини рақамланган қутиларга солиб, дарсдан ёки танаффусларда олишади.

Мэрия билдиришича, «смартфонсиз дарс» лойиҳасини амалга ошириш учун маҳаллий ҳукумат тумандаги 22 мактабга 1801 қути сотиб олиб, унга маҳаллий бюджетдан 3 млн сом ажратилган.

Лойиҳа ташаббусчиси – Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Рамина Идирова.

«Бугун Биринчи май туман бошчисининг ўринбосари Айнура Арстамбекова билан Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Рамина Идирова қолган икки №6 ва №78 мактабларга телефон учун қутиларни топшириб, смартфонсиз дарснинг бориши билан танишди», — деб ёзилади муассасанинг пресс-релизида.