Иссиқкўлда автоҳалокатдан уч киши вафот этди

343

Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл — Ананьева — Балиқчи автойўлида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокати содир бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га 17 ноябрда вилоят йўл патрул хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, йўл ҳалокати 16 ноябрда тонгга яқин бўлган. «Волга» машинасининг ҳайдовчиси олдин йилқини, кейин йўл четидаги дарахтни урган. Машинада ҳайдовчидан ташқари икки йўловчи воқеа жойда вафот этган, машинанинг ҳайдовчиси эса Туп туман касалхонасида кўз юмган.

Машина фалокат бўлган жойда ёниб кетгани маълум бўлди. Фожиа натижасида вафот этганлар Туп туманининг 41, 38 ва 32 ёшли турғунлари экани аниқланди.

Йил бошидан бери ўлкада 4 минг 880 йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 489 одам вафот этган. Ўлганларнинг 31 нафари маҳаллий йўлларда ажал топса, қишлоқ-шаҳар ва аҳоли пунктларидаги йўлларда 99 киши вафот этган. Давлат аҳамиятидаги йўлларда 39, халқаро йўлларда эса 320 одам ҳалок бўлган.