14-ноябрда Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари мэр Бакитбек Жетигеновга ишончсизлик билдиришди. Бу қарорни улар шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилишди.
«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, ишончсизлик кўрсатиш масаласини шаҳар кенгашидаги фракция лидерлари кўрсатган. Ташаббусни депутатлар қўллаб, ёпиқ овоз беришган.
Овоз беришга 45 депутатдан 42 си қатнашиб, уларнинг орасидан 38 депутат ишончсизлик кўрсатишни кўллади. Уч нафари эса қарорга қарши овоз берди.
Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Жумамидин Сулайманкуловнинг «Клооп»га берган маълумотига кўра, депутатлар шаҳар кенгашининг қарорларининг «95% муниципалитет томонидан бажарилмаяпти» деб ҳисоблашади.
«Уларда [ишонмасликни билдириш учун] шундай асос бор. Бироқ аксинча, қарорларнинг 95%ни мэрия томонидан бажарилса, қолган 5% турли сабаблар билан ҳозир бажарилмоқда», — деди Сулайманкулов.
Жетигеновнинг ўзи шаҳар кенгашининг сессиясида бўлмаган. «Маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳақидаги» қонунга мувофиқ, Ўш шаҳар мэри «шаҳар кенгашининг депутатларини умумий сонини учдан иккиси ишонч кўрсатмаган ҳолда» ишдан бўшатилиши мумкин.
Бакитбек Жетигенов Ўш шаҳар мэри хизматига 2022 йилнинг ноябрида тайинланган.