Жапаров: Қирғизистон фаластин халқининг суверен давлат тузишга бўлган қонуний ҳуқуқини тан олади

Президент Садир Жапаров «Қирғизистон Фаластин халқининг мустақилликка ва суверен давлат тузишга бўлган қонуний ҳуқуқларини тан олади» деб билдирди. Бу ҳақда у 11-ноябрда Саудия Арабистони қироллигида ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг саммитида айтди.

Жапаров «ҳар бир ўлим — катта фожиа» деб таъкидлаб, Қирғизистон Ғазодаги оддий халқнинг азобини енгиллаштириш учун гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

«Бу можаро натижасида яқинларини йўқотган оилаларга ва бир ойдан ортиқ вақтдан бери кучайган зўравонликнинг натижасида катта йўқотиш ва қийинчиликларга дучор бўлган барча фаластинлик фуқароларнинг қайғусига ҳамдард. Биз фаластинлик қардошларимизга ташқи агрессияни ва бегуноҳ одамларнинг ўлимини тўхтатишга ёрдам бериш, гуманитар ёрдам кўрсатиш бизнинг умумий вазифамиз деб ҳисоблаймиз», — деди у.

Давлат раҳбари Хавфсизлик кенгашининг ва БМТнинг бош ассамблеясини Ғазодаги зўравонликни тўхтатиш ва бу ҳудуддаги хавфсизлик инқирозини изга солиш бўйича самарали ва қатъий чоралар кўришга чақирди.

«Ислом уммати халқаро жамоатчилик бу босқинчиликка қарши ягона ва консолидацияланган позицияда туришига ишонтириши ва тўқнашаётган томонларни музокара келтириш учун халқаро ҳаракатни фаоллаштириши зарур. [...] Можаронинг иштирокчилари фуқароларнинг ҳаётини ҳимоя қилишга имкон бериши ва БМТнинг асосий ҳужжатларида кўрсатилган халқаро гуманитар ҳуқуқнинг универсал қоидаларини ҳурмат қилиши жуда муҳим», — деди президент.

Бунгача Жапаров фаластинлик «ХАМАС гуруҳини йўқ қилиш операциясини» олиб бораётган Исроил армиясини Ғазо ҳудудидаги урушни тўхтатишга чақирган. У Ғазодаги вазиятни «гуманитар инқироз» деб атаган.

Ғазодаги вазият

7 октябрда ХАМАС радикал гуруҳининг кучлари Исроилнинг жанубига ҳужум қилгани маълум қилинган. Натижада тахминан 1400 одам ҳалок бўлиб, икки юздан ортиқ одам гаровга олингани айтилган.

Исроил бунга жавоб қилиб, Ғазо ҳудудида «Темир қилич» операциясини бошлаганини маълум қилган. Операциянинг мақсади ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш экани айтилган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-ноябрдаги маълумоти бўйича, Исроилнинг операцияси бошлангандан бери Ғазо ҳудудида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 4500 дан ортиқ ёш болалар ва 3000 дан ортиқ аёллар бор. Бундан ташқари, 27 мингдан ортиқ турғун жароҳатланган.

БМТнинг гуманитар масалаларни координациялаш бошқармасининг маълумоти бўйича, Ғазо ҳудудида бир миллиондан ортиқ одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.