ТИВ Екатеринбургда машина остида қолиб вафот этган қирғизистонлик ҳақида маълумот берди

291

12 ноябрда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Екатеринбург шаҳрида кичик автобус остида қолиб вафот этган қирғизистонлик Алтинбек Камбаров ҳақида маълумот берди.

27 ёшли қирғизистонлик 3-ноябрга ўтар кечаси вафот этган. Воқеа жойда олинган видеода у юриб кетаётган машинанинг тутқичини ушлашга ҳаракат қлиб, бироқ орқа ғилдиракка ўралашиб қолганини кўриш мумкин.

Камбаровнинг акаси ва гувоҳлар марҳум уни пичоқлаган кишилардан қочиб кетаётиб фалокатга учраганини билдиришган. Айрим гувоҳлар эса марҳум ўша ердаги ўйин клубидан маст ҳолда чиққанни айтишган.

ТИВ Камбаровнинг ўлими бўйича жиноят иши Россиянинг Свердлов вилоят тергов қўмитасига ўтказиб берилганини билдиришди.

Вазирлик марҳумнинг қариндошларига консул-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини таъкидлаб, бу иш уларнинг ва Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги консуллигининг назоратида эканини қўшимча қилишди.

2022 йили чет давлатидан 350 қирғизистонликнинг жасади олиб келинган. Уларнинг 200 дан ортиғи Россияда вафот этгани маълум қилинган.

Қирғиз муҳожирларининг кўпи — 1 миллиондан ортиғи Россияда ишлайди.