Мудофаа вазирлиги қиз узатишга «спецназ»нинг формасини кийган икки киши билан келган куёв боланинг видеоси бўйича изоҳ берди.
Бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, қизғин муҳокама бўлган. Куёв боланинг ўзи ҳам видеода орденлар илинган ҳарбий формада бўлган.
Мудофаа вазирлиги видеодаги куёв бола ҳам, уни ёнида кирган «спецназчилар» ҳам офицерлар эмаслигини билдирди.
Қизнинг турмуш ўртоғи эса AKIpress нашрига у билан кирган икки киши страйкбол қуролини кўтарган актёрлар эканини билдирган