Ўш вилоятининг Новқат туманида «оздирувчи дориларни ичиб юргани» айтилган 26 ёшли аёл жонлантириш бўлимига тушгандан кейин вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га 10-ноябрда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўш вилояти бўйича координатори Шаятбек Туланбаев билдирди.
Маълумотга кўра, марҳум Новқат туманидаги Гулистон қишлоқ ҳукуматининг турғуни Россияда юрганда «оздирувчи дориларни» ичиб, аҳволи оғирлашгани сабаб юртига қайтиб келган. Аёл ўн кун жонлантириш бўлимида ётиб, ҳушига келмай 9-ноябрда вафот этди.
Марҳум аёл бунгача Ўзбекистонга бориб даволаниб келгани айтилди. Унинг ортида икки боласи қолди.
Ўтган йили июнь ойида 40 ёшли аёл Бишкек шаҳридаги Art clinic хусусий клиникасида липосакция процедурасини ўтказгандан кейин вафот этган.
*Липосакция — бу ортиқча танадаги ёғларни жарроҳлик йўли билан камайтириш процедураси. Операция тананинг маълум бир қисмида (қорин, сон ёки ёнбош) ўтказилади.
Операция қилган жарроҳга «Тиббий ёки фармацевтика ходими томонидан касбий мажбуриятларини талабдагидай бажармаслик» ва «Эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдириш» моддалари билан айб қўйилиб, аммо томонларнинг ярашгани сабаб иш қисқартирилган.
Хусусий клиниканинг лицензияси эса бекор қилинган.
Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.