Бишкекда ўсмир қизларни калтаклашда гумонланиб ўгай отаси қўлга олинди

252

Ўсмир ёшдаги икки қизни калтаклашда гумонланган шахс Ленин туман милициясининг вақтинча сақлаш жойига қамалди. Бу ҳақда 10-ноябрда Бишкек шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотда 33 ёшли гумондор қизнинг ўгай отаси экани айтилади. Текширув учун ишнинг материаллари туман судига ўтказиб берилади.

Юз-кўзи, танаси кўкаргунча калтакланган 9 ва 10 ёшдаги қизларнинг суратини «Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар лигаси» етакчиси Назгул Турдубекова 9-ноябрда фейсбук саҳифасига жойлаган. У гувоҳларга таяниб, гумондор озодликка чиққанини айтган эди.

«Ўша тунда ўгай отасидан калтак еган 9, 10 ёшли қизларнинг онаси менга алоқага чиқди. Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошчисидан болаларнинг хавфсизлигини назоратга олиб, ўгай отасини қамашни сўрайман», — деб мурожаат қилган у.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан йилга ортаётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12-августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолаган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди.

Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади. Агар сизга ҳуқуқ идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга юборилади.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилса бўлади:

- Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934

- Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288

- Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775

- Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212

- Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33. Телефон: 03945 24546