Бишкек мэрияси болали аёлларга ёрдам берувчи вақтинча яшаш жойини очди.

242

Мэрия Бишкекнинг Ленин туманида ҳаётнинг оғир синовига учраган болали аёлларга кўмаклашувчи вақтинча яшовчи «Мээрим борбору»ни очди. Бу ҳақда 10-ноябрда муассасанинг матбуот хизмати билдирди. 

Муассаса билдиришича, болали аёлларга иссиқ овқат, ётоқхона, тиббий хизмат, ижтимоий ва юридик ёрдамлар кўрсатилади. Шу мақсадда мэрия 493 минг сом ажратган.

Ҳозирда марказда 12 аёл ва 14 бола яшайди. Марказнинг ўзини кир ювиш жойи, сартарошхона, ювиниш хонаси ва ошхонаси бор. Тиббий хизматни №1 оилавий таббий марказнинг шифокорлари кўрсатишади.

«Мээрим борбору». Сурат: Бишкек мэриясининг матбуот хизмати.

Мэриядан ҳужжати йўқ аёлларга Ленин туман оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўлимининг мутахассислари паспортлари ва туғилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тиклашга ёрдам беришади деб билдирди.

Марказ Бишкекнинг Трудов кўчаси, 10 манзилида жойлашган.

Телефонлари: 0312-64-11-09, 0312-88-38-99 (марказнинг директори Роза Казиевна), 0312-65-68-79  (муниципал администрациянинг мутахассиси Жамиля Абдибекова).

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, ҳар йили кризис марказларига 9 мингдан ортиқ одам мурожаат қилади. Улар кўпроқ оиладаги зўравонликдан жабрланганлар.