Сурия ҳудудида уруш ва террор ҳаракатларига қатнашган 28 ёшли қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда 10-ноябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, 8-ноябрда қўлга олинган фуқаро Жалолобод вилоятининг турғуни экани аниқланди. У 2015 йилнинг охирида Москва шаҳрида ишлаб юриб «Котиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод» халқаро террор ташкилотининг аъзолари томонидан ёлланиб, Сурияга етказилган.
Махсус хизмат гумондор у ерда «диверсия-террористик тайёргарликдан ўтиб, Суриянинг ҳукумат кучларига қарши ҳарбий операцияларга қатнашганини» таъкидлади.
Бу факт бўйича «Қирғиз республикаси фуқаросининг чет давлатлар ҳудудидаги қуролли можароларга ёки уруш ҳаракатларига қатнашиши ёки террор актини бажариш учун тайёргарликдан ўтиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. 2021 йилдаги расмий маълумотга кўра, 2013 йилдан бери Сурияга тахминан 800 қирғизистонлик чиқиб кетган. Уларнинг бир қисми ҳалок бўлган деб ҳисобланса, аёллар билан болалар омон қолган. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерига бўлиштирилган, аммо аниқ сони номаълум.
Қирғиз фуқароларини Суриядаги уруш ҳудудларига жалб қилишнинг фаол вақти 2014-2015-йилларга тўғри келади. Бу вақтда ёлланганларнинг тахминан 70% ўлканинг жанубидан кетган. Сурияга кўчиб кетиш таклифини эркаклар кўтариб, «муқаддас урушга» деб ўзлари билан аёллари ва болаларини ҳам олиб кетишади.