Ўш вилояти Аравон туманининг 21 ёшли турғуни икки ёшли эгиз қизларини калтаклаган видео интернетга тарқагандан кейин икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда 8 ноябрда вилоят милициясидан билдирди.
Маълумотга кўра, номаълум аёл икки ёш болани ураётган видео мессенжерлардаги гуруҳларда тарқаётгани ҳақидаги маълумот Аравон туман ИИБига келиб тушган. Воқеа 6 ноябрда маълумотларнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, текширув ишлари бошланган.
Натижада болаларни калтаклашда гумондор қатори Аравон туманидаги Юсупова қишлоғининг 21 ёшли турғуни қўлга олиниб, ёш болалар гумондорнинг икки ёшли эгиз қизлари экани аниқланди. Шунингдек, аёл бу ишни «болалари сийгани учун» қилганини билдирди.
Воқеа бўйича «Калтаклаш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор Аравон туман судининг қарори билан икки ойга қамалди.
«Ҳозирда болаларнинг танасидаги жароҳатлар ва руҳий ўзгаришларни аниқлаш мақсадида экспертизалар тайинланиб, ишни тегишли давлат ижтимоий муассасалар олиб бормоқда», — деб билдиришди милициядан.
Ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари Бактибек Осмонов ҳозирда болалар касалхонада отаси ва қариндошларининг назоратида эканини билдирди. Унинг айтишича, болаларнинг отаси бунгача Россияда ишлаб, 6 ноябрда Қирғизистонга келган.
«Бу қишлоқ ҳукуматида икки ижтимоий ходим бор. Яхши яшаган оила эди. Биз ҳам видео тарқаганда зудлик билан милиция ходимлари, ижтимоий ривожлантириш бўлими ходимлари билан бориб хабар олдик. [...] Ҳозирда тергов ишлари бормоқда. [...] Агар онасининг ёмон одатлари бўлса, олдин ҳам шундай воқеалар бўлган бўлса, унда болаларни давлат қарамоғига оламиз. Ҳозир фостер оилалар бор. Давлат томонидан бир болага 18 минг сомдан ойига тўланади», — деб билдирди Осмонов «Турмуш» нашрига.
Юсупова қишлоғининг бошчиси Насридин Абдураимов ўз вақтида бу оилага ижтимоий ходимлар томонидан ёрдам берилганини билдирди. Унинг айтишича, болалар калтакланган видеони гумондорнинг ҳозирги эрининг синглиси тасвирга олган. Эгиз болалар аёлнинг биринчи турмушидан экани маълум бўлди.
Зўравонликдан жабрланган болаларга қандай ёрдам берса бўлади?
Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди.
Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади. Агар сизга ҳуқуқ идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга юборилади.
Зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилса бўлади:
- Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
- Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
- Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
- Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
- Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33. Телефон: 03945 24546