Садир Жапаров: Биз ОАВ ходимларининг фаол фуқаролик позициясини юқори баҳолаймиз

283

Президент Садир Жапаров 7-ноябрда ахборот ва матбуот куни муносабати билан мурожаат йўллади. Ўз сўзида Жапаров «оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаол фуқаролик позициясини юқори баҳолашини» таъкидлади.

«Замон талабига қараб, нашрларнинг имкониятлари ҳам кенгаймоқда, Интернет орқали ўқувчиларнинг сони ҳам ортмоқда. Бундай шароитда оммавий ахборот воситалари ходимларининг жамиятда бўлаётган воқеаларни ёритишдаги жавобгарлиги ҳам кучаяди.

Бироқ кўп йиллик нашрнинг урфи ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг босиб ўтган тарихи йўқолмаган деб ишонаман. “Тўртинчи ҳукуматнинг” кучи бунгача ҳам замоннинг қувватли мотори бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлади», — деди Жапаров.

Президент журналистлар кунини умумий байрам деб атаса бўлишини, сабаби «ҳозирги жамиятни маълумотсиз, ахборот воситаларисиз, бўлаётган воқеаларни профессионал нуқтаи назарсиз тасаввур қилиш қийин» деб таъкидлади.

«Ҳурматли ўткир қалам соҳиблари, ҳар доим холисликдан тонмай, томонларнинг манфаатларини тенг баҳолаб, жамиятда адолатли фикр яратишингиз тарафдориман. Ҳар бир сўзингиз ўқувчиларнинг, тингловчиларнинг юрагидан ўрин олсин», — деди у.

Ҳукумат ўлкада сўз эркинлигига ҳеч қандай босим йўқлигини, Қирғизистон қонун устуворлиги принципларига амал қилишини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари — мамлакатдаги энг юқори қадриятларнинг бири эканини кўп айтади.

Аммо бу орада ўлкада сўз эркинлигига босим кучайиб, ОАВнинг фаолиятига қарши қонунлар мураккаблашмоқда. Масалан, «Клооп»нинг сайти ҳамон блокланган, шаҳар прокуратурасининг «Клооп»ни ёпиш бўйича даъвоси ҳамон долзарблигини йўқотмаган, парламент эса тез оранинг ичида Россияникига ўхшаган «чет эллик агент ҳақидаги» қонунни қабул қилишга шошилмоқда.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ОАВ, нотижорий ташкилотлар ва фуқаролик секторга нисбатан босимни, унинг ичида фаолларнинг қамалишини айтиш билан «ҳукумат танқидчиларнинг овозини босишга йўл олди» деб ҳисоблайди.

Бугунги кунда Қирғизистон матбуот эркинлигининг дунё индексида 122-ўринда туради, бу йил давлат 50 позиция ортга кетган.