Йўл инспекцияси Бишкек- «Манас» аэропорти йўлида пойга уюштирган 9 нафар фуқарони қўлга олди

311

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Бишкек-Манас аэропорти трассасида автопойга уюштирган 9 нафар ҳайдовчини қўлга олди. Бу ҳақда 6-ноябрда «Клооп» Чуй вилоят йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди.

Маълумотга кўра, 5-ноябрга ўтар кечаси номаълум одамлар Бишкек — «Манас» аэропорти йўналишидаги йўлни ёпиб, автопойга ўтказишга ҳаракат қилишган. Улар воқеа бўлган жойга борган куч тизимларининг ходимларига қаршилик кўрсатиб, хизмат машинасини тош билан уришган.

Бу факт бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Воқеага алоқаси бор одамлар сўроқ қилиниб, ҳайдовчиларнинг бирига 15 минг сом жарима солинди.

«Текширув давомида ҳайдовчилар жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини бузганликлари учун омма олдида узр сўрашди», — дейилади автойўл инспекциясининг матбуот хизмати хабарида.