«Кун кармаган бала» спектакли ТУРКСОЙ ташкилоти фестивалида бош совринни қўлга киритди

287

Қасимали Жантошев номидаги Иссиқкўл вилоят мусиқали драма театри ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган фестивалида бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги маълум қилди.

Сурат: Маданият вазирлиги

Театр фестивалда «Күн кармаган бала» спектаклини намойиш этди. Спектакль қирғиз халқ ёзувчиси Султон Раев асари асосида режиссёр Уланмирза Қарипбаевтомонидан саҳланалтирилган.

Бунгача спектакль «Арт Ордо 2023» халқаро фестивалида бош совринни қўлга киритган эди. Ундаги айрим кадрлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кескин муносабатига сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари спектакль чоғида яланғоч актёрнинг саҳнага чиқишидан норози бўлишган. Улар бундай эпизодлар қирғиз менталитетига тўғри келмаслигини ва бу уят эканлигини ёзишган. Спектакль масаласи ҳатто Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган.

Маданият вазири Алтинбек Мақсутовнинг айтишича, саҳнани танқид қилганлар спектаклни тўлиқ кўрмаган.

Спектакль режиссёрининг айтишича, баъзи томошабинлар спектаклнинг фақат битта қирқилган эпизодини кўргандан сўнг баҳслашишмоқда, унинг мазмуни эса жуда чуқур.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков