«Бутун Киргизстан» мухолифат партияси лидери Адахан Мадумаров қамоқдан хат ёзди. Сиёсатчининг мурожаати 3 ноябрда эълон қилинди.
Мадумаров бундан 85 йил олдин 1938 йили 4 ноябрда айбдор деб топилиб, отишга ҳукм қилинган қатағон қурбонларини хотирлаб, буйруқ берганлар жазоланмаганига тўхталди.
Сиёсатчи «отилганларнинг бари 19 йилдан кейин оқланиб, аммо ҳаёти қайтарилмади» деб таъкидлади. У қурбон бўлганларнинг яқинлари юракни оғритган заҳарли сўзларни эшитишганини қўшимча қилиб, «улардан ким кечирим сўради» деб савол берди.
Мадумаров «бугунги кунда ҳам халқим омон, юртим бутун деган йигитлар “халқ душмани”, “сотқин”, “бузғунчи” деган ном олишганини» таъкидлади.
«Бугун ҳам ўз фикрингни айтиш, давлатнинг келажаги ҳақида фикр билдириш, шунчаки одам қатори гапирсанг сен "халқ душмани", ёки "сотқинсан". Натижада қирғиз фикрлашга, келажакни кўра оладиган, бироз эркли йигит-қизларингдан айрилиб, яна неча йиллар давомида фикрсиз, эрксиз, тобе бўйимизча қолар эканмиз. 85 йил ўтди, биз ҳамон ўша, ўша…», — деб якунлади у.
Адахан Мадумаров 2 сентябрда ИИВ томонидан қўлга олиниб, МХДҚнинг ТИЗОсига қамалган. Унга «Давлатга хиёнат» моддаси билан айб қўйилган.
Қамоқдаги Мадумаров 26 октябрда Миллий кардиология ва терапия марказига ётқизилган. 2 ноябрда яна МХДҚнинг ТИЗОсига қайтарилди.
2009 йили Ўш — Боткен — Исфана йўли таъмирланиб, бу ерга кўприк қуриш учун қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-кўча ҳудудига яқин жойлашган аниқланмаган ҳудудда 275 метр узунликдаги ерни Тожикистондан 49 йилга ижарага олишга келишилган. Бу протоколга ўша вақтдаги Хавфсизлик кенгашининг котиби Адахан Мадумаров қўл қўйган. Аммо Жогорку Кенеш бу протоколни ратификациялаган эмас.
Мадумаров ўзи бу ҳужжат юридик кучга эга эмаслигини айтган, президент Садир Жапаров протокол кучида қолганини, шу асосида тожик томон Тўрт-кўча участкасини талашаётганини таъкидлаган.