«Мемориал» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистонда ўғирланган фаол Лев Скорякин Москвадаги «Бутирка» №2 тергов қамоғидан топилганини билдирди.
«Мемориал»нинг маълумотига кўра, Скорякин Қирғизистонда 2023-йилнинг 17 октябрга ўтар кечаси, тахминан, махсус хизматнинг ходимлари томонидан ўғирланган.
«Эртасига самолёт Бишкекдан Москванинг Домодедово аэропортига учган самолёт билан чиқарилиб кетган. Шундан кейин Скорякин икки ҳафта қандайдир бир процессуал мақом олмасдан, №2 тергов қамоғида ушланиб, қийноққа учраган. №2 тергов қамоғининг хизмати адвокатларнинг савол-талабига фаол бу қамоқда йўқ деб айтишган, бошқа рус давлат идоралари ҳам унинг манзилини айтмай қўйган», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.
«Мемориал»дагилар фаолга Россияга ўзи келди деб айттириш учун босим кўрсатилган бўлиши мумкин деб тахмин қилишади. Ҳуқуқ ҳимоячилари буни Скорякинни қонуний асосда Россияга экстрадиция қилишнинг имкони бўлмагани, Қирғизистон прокуратураси уни экстрадиция қилишдан бош тортгани ҳамда у бошпана сўрагани учун шундай қилинган бўлиши мумкинлигини тушунтирмоқда.
«Скорякин озодликка чиққанда Қирғизистондан Германияга кетмоқчи эди. У 16-октябрь куни эрталаб Германия гуманитар визаси ва хорижга чиқиш паспортини олган, бироқ 12 октябрда, Путин Қирғизистонга келган куни, унинг ички россиялик паспортини олиб қўйишгани сабаб мамлакатдан чиқиб кета олмай қолган», — деб тушунтиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Бишкекда Россиядаги «Сўлчи блок» ҳаракатининг фаоли Лев Скорякин номаълум шахслар тарафидан ўғирлангани ҳақида 18 октябрда бир қатор нашрлар ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб билдирган.
Фаол Қирғизистонда биринчи марта шу йилнинг июнь ойида ҳибсга олинган эди. Кейинроқ, сентябрь ойида Қирғизистон Бош прокуратурасининг экстрадицияни рад этиш ҳақидаги қарори асосида Скорякин қамоқдан озод қилинган эди. Скорякиннинг бошпана сўраши туфайли Бош прокуратура уни Россияга экстрадиция қилишдан бош тортди.
Аввалроқ россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова ҳам бошпана сўраб мурожаат қилган эди. Россияда у Россия ҳукумати экстремистик деб тан олган "Сўл қаршилик" ҳаракатининг аъзоси эди. Унинг ватанида Крилова ва яна беш киши жиноий ишда экстремистик жамият яратишда айбланган деб топилди. Ҳозирда Крилова Бишкекдаги ТИЗО-1да сақланмоқда.