Ақилбек Жапаров Тожикистон билан чегара масаласи 2024 йилга қадар ҳал қилинишини билдирди 

249

Қирғиз-тожик чегараси бўйича тортишувларга сабаб бўлган масалалар бу йил ҳал этилиши мумкин. Бу ҳақда Ақилбек Жапаров 3 ноябрда «Миллий тараққиёт форуми 2023: “Қашшоқлик ва тенгсизлик”» мавзусидаги тадбирда сўзлаган нутқида маълум қилди.

Унинг айтишича икки давлат президентлари ўз ҳукуматларига 2024 йилгача барча чегаравий муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйган.

«Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бўйича барча делимитация жараёнлари якунланди. Қирғизистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг шу каби топшириқлари устида ишлаяпмиз. Янги йил олдидан биз президентларга чегара масалалари ҳал этилганини маълум қилишимиз керак», — деди Жапаров.

2 октябрда икки мамлакатнинг МХДҚ бошчилари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилишида икки давлат раҳбарлари Боткенда 44-сонли протоколга имзо қўйишган. 

Томонлар ҳужжатнинг амалга оширилиши чегарадаги келишмовчиликларни ҳал қилишга ёрдам беришини қайд этади. Бироқ протоколни ўзининг мазмуни ошкор этилмаган. 

8 октябрда Қирғизистон ва Тожикистоннинг топографик ишчи гуруҳлари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг яна 43,22 километри аниқлангани ва келишилганини маълум бўлган. Шундан сўнг улар давлат чегарасининг яна 13,98 километри аниқланиб, келишилган.

Қирғиз-Тожикистон чегарасининг узунлиги 972 километрни ташкил қилади. Унинг атиги 604 километри текширилган. Аниқланмаган ҳудудлар сабаб вақти-вақти билан Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда – Боткен, Ўш вилоятларида вақти-вақти билан можаролар чиқиб туради. 

Охирги йирик чегара можароси 2022 йил 14-17-сентябрь кунлари бўлиб ўтган. Қуролли тўқнашув давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб содир бўлган. Оқибатда 63 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 206 нафари жароҳатланган.

Тожикистон расмийлари ушбу можарода 41 киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилган. Аммо “Озоди радиоси” (“Озодлик радиоси”нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб, 83 киши ҳалок бўлганини ёзган.