Қирғизистоннинг энергетика вазири Таалайбек Ибраев Қирғизистон Россиянинг «Газпром»и республикада газ, нефть ишлаб чиқариш ва уни қайт ишлаш билан шуғулланишини қўллашини билдирди. Бу Ибраевнинг Санкт-Петербургдаги халқаро нефть форумида айтган сўзларига таяниб ТАСС нашри ёзди.
«Бизда “Газпром” билан яхши лойиҳаларимиз бор, масалан “Қирғизнефтегаз” лойиҳаси. Биз “Газпром” бизнинг давлатда нефть ва газ ишлаб чиқариб, аҳолини шу газ билан таъминлаб, нефтни қайта ишлатишини истаймиз», — деди Ибраев.
Ибраев 2023 йили аҳолини газ билан таъминлашнинг кўрсаткичи 38%ни тузганини, 2014 йили эса бу кўрсаткич 22% бўлганини қўшимча қилди. Вазирнинг айтишича, «Газпром» Қирғизистоннинг газ тармоғига «катта суммада инвестицияларни» киритмоқда.
Қирғизистонда «Газпром» 2014 йилдан бери ишлайди. Ўша вақтда Россиянинг «Газпром» корпорацияси Қирғизистонга газ етказиш учун масъул «Қирғизгаз» ишхонасининг рамзий 1 долларга сотиб олган. «Қирғизгаз»нинг ўрнига «Газпром Қирғизистон» ишхонаси тузилган.
Компания аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, тарифларни арзонлаштириш ва давлатнинг газ инфраструктурасини модернизациялаш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, Россия томони 5 йил ичида давлатнинг газ тармоғини ривожлантиришга 20 млрд рубль инвестиция киритиб, «Қирғизгаз»нинг 4,1 млрд сомлик қарзини тўлаш мажбуриятини олган.
2023 йилнинг февралида «Газпром Қирғизистон» ўлкадаги газнинг тарифини ўзини оқламайди деб, у тан нархини оқлаши учун бир куб метри камида 19,9 сом бўлиши керак деб билдирган. Бундан бир ой олдин «Газпром Қирғизистон»нинг иқтисод ва молия бўлими етакчисининг ўринбосари Арзимат Алдаяров қирғиз ҳукумати компанияга 700 млн сомга яқин қарзлигини билдирган.