«Ўгай отаси зўрлади». Боланинг онаси милицияга ёзган аризаси кўриб чиқилмаётганидан шикоят қилди

224
Иллюстратив сурат

Боткен районининг 36 ёшли турғуни эри 7 ёшли ўғлини зўрлаб, суд-тиббий экспертизасининг хулосасига қарамай, милиция чора кўрмаганини ва гумондор чет ўлкага қочиб кетганини айтди. Бу ҳақда 31 октябрда «Азаттиқ» нашри ёзди.

Шунингдек, боланинг онаси Боткен туман ИИБига эрининг устидан шикоят қилганини, бироқ милиция ходимлари «аризани қабул қилишдан бош тортиб, аёлни қўрқитишга ҳаракат қилганини» билдирди.

ИИВдан «Клооп»га 1 ноябрда жабрланувчи томоннинг даъволарини рад этиб, аёл туман милициясига мурожаат қилгандан кейин жиноят иши қўзғалиб, текширув бошланганини маълум қилди.

Нима бўлди?

Боткен туманининг 36 ёшли турғуни шу йилнинг январь ойида 56 ёшли эри 7 ёшли ўгай ўғлини зўрлаганини айтди.

«Бу йил қишда, янги йилдан кейин болам “ойи ортим оғрияпти” деб қолди. Қарасам, қизариб кетибди. Ичи қотган деган ўйда, ювиб, вазелин сурдим. Вақтида эътибор бермаганман. Унутиб қолган эканман, ёзда акамнинг уйига тўйга борамиз деб тайёрланаётганимизда ўғлим “отам тегишди” деб қолди. [...] Онам келиб, овқатимни олиб кетди. Эримга милицияга бориб, ариза ёзишимни айтдим», — деб билдирди жабрланувчи.

Аёл 3 июлда эрининг устидан Боткен туман ИИБга ариза ёзган. Бироқ унинг айтишича, милиция ходими унинг аризасини қабул қилишдан бош тортиб, аёлни «туҳмат қилганингиз билиниб қолса, жазога тортиласиз, қамалиб кетасиз» деб қўрқитган. Жабрланувчи томон бу воқеадан кейин ўғли билан Бишкек шаҳрига келиб, «Сезим» кризис марказида яшай бошлаган. Кейинчалик ИИВнинг тергов бошқармасига қайта ариза бергандан кейин «Ўн олти ёшга тўлмаган бола билан жинсий характердаги ҳаракатлар» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

«[Экспертиза] “боланинг тўғри учагида жароҳат бор, қаттиқ нарсадан бўлиши мумкин” деган хулоса чиқарди. Бироқ терговчи ҳамон гумондорни — менинг собиқ эримни қўлга олмади. Терговчи эса эрим 4 августта давлатдан чиқиб кетганини айтди. Аммо ўша вақтда танишларим ҳеч қаерга кетмай, Ўшда виза кутаётганини айтишган», — деб билдирди аёл. Жабрланувчи собиқ эрига нисбатан тегишли чора кўрилмаётганини айтиб, бош прокуратурага ҳам мурожаат қилган, бироқ натижа бўлмаган. Аёл милиция ўз вақтида чора кўрса, гумондор чет давлатларига чиқиб кетмайди деган фикрни айтди.

Шунингдек, аёл милицияни «собиқ эрига зудлик билан чора кўрмаганига турмуш ўртоғининг қариндошлари таъсирли хизматларда ишлагани сабаб бўлиши мумкин» деб ҳисоблайди.

Милиция нима дейди?

Ички ишлар вазирлиги «Клооп»га 1 ноябрда аёлнинг шикоятларини рад этиб, жабрланувчи томон Боткен туман ИИБга мурожаат қилгандан кейин зудлик билан жиноят иши қўзғалганини билдирди. Маълумотга кўра, жабрланувчининг аризасидан кейин терговга қадар текширув бошланиб, ўсмирга суд-тиббий ва психологик-психиатрия экспертизалари тайинланган.

Ички ишлар вазирлиги Шунингдек, вазирликдан аёл ИИВнинг тергов бошқармасига ҳам ариза билан мурожаат қилганини тасдиқлашди. Ҳозирда жабрланувчи томоннинг Тергов хизматига ва туман ИИБга ёзган аризаси асосида иш биргаликда кўриб чиқилаётганини айтишди.

Бу факт бўйича «Ўн олти ёшга тўлмаган бола билан жинсий ҳаракатлар» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, экспертиза хулосасининг натижасида Биринчи май туман суди гумондорни сиртдан қамоққа олиш қарорини чиқарган.