Молия вазирлиги: Болалар боғчаларида болаларнинг озиқ-овқатини ота-оналар молиялаштиради

293

Материал соат 16:50да янгиланди. Мактабгача таълим бошқармасининг бошчиси Нурзида Касимованинг изоҳи қўшилди.

1 ноябрда ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатини энди ота-оналар молиялаши бўйича маълумот тарқади. Маълумотнинг манбаси қатори молия вазирининг ўринбосари Жибек Дуйшоева имзолаган ҳужжат кўрсатилган.

Президент администрациясига берилган хатда 2023 йилнинг августида қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги» янги қонуни бўйича, бола боғчаларида озиқ-овқат ота-оналарнинг (қонуний вакилларининг) ҳисобидан уюштирилиши айтилган.

«Шу сабаб вазирликларга ва муассасаларга мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун озиқ-овқат моддаси бўйича ҳаражатларни молиялашни тўхтатиш топшириғини беришни сўраймиз», — дейилади ҳужжатда.

Молия вазирлигининг хати. Сурат: Koroche_kg телеграм канали

Молия вазирлиги ҳужжат аниқлигини тасдиқлаб, «Таълим тўғрисидаги» қонуннинг 28-моддаси 6-пунктида «Мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни уюштириш ота-оналарнинг (қонуний вакилларини) маблағи ҳисобидан амалга оширилади» дейилганини эсга солди.

Мактабгача таълим бошқармасининг бошчиси Нурзида Касимованинг айтишича, янги қарор кучга кирмаган, шу сабаб давлат ҳозирча болалар боғчасида болаларнинг овқатини ярмини тўламоқда. Таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини кутмоқда.

«Ҳа, августда янги қонун қабул қилинган, унга кўра, озиқ-овқатни тўлиқ ота-оналар тўлайди. Аммо шу қонуннинг бошқа моддасида йил давомида қонун меъёрларига тегишли қонун актлари ишлаб чиқилиб, қабул қилиниши кераклиги кўрсатилган. Ҳозирча бу актлар ишлаб чиқилмаган. Ҳаммаси аввалгидай бўлмоқда, ота-оналар овқатнинг ярмини тўлашмоқда, қолган ярми маҳаллий ҳукумат органларининг бюджетидан молияланмоқда», — деди Касимова «Азаттиқ»қа берган интервьюсида.

Олдин республиканинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлаш принципи ишлаб турган: 50%ни маҳаллий ҳукумат органлари, қолган 50%ни — ота-оналар тўлаган.

Амалдаги «Таълим тўғрисидаги» қонунда таълим муассасаларида озиқ-овқатни молиялаш манбалари бўлиб ота-оналардан ташқари қўйидагилар ҳисобланиши кўрсатилган:

  • республика бюджетининг маблағлари;
  • маҳаллий бюджетнинг маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий қўшган пуллари;
  • Қирғиз республикаси қонунларига қарши келмаган бошқа манбалар.

2022 йилнинг охирида Қирғизистонда мактабгача таълим билан болаларнинг 24% таъминлангани маълум қилинган. Республика бўйича 1 712 бола боғча ишлайди, уларга 200 мингтага яқин бола боради. Шунингдек, Таълим вазирлигининг маълумоти бўйича, қўшимча яна 2,5 мингдан ортиқ болалар боғчаси керак.

Ҳукуматнинг болаларни мактабгача таълим муассасалари билан таъминлашни 2026 йилгача икки марта кўпайтириш нияти бор. Бу мақсад президентнинг фармони билан тасдиқланган 2026 йилгача Қирғиз республикасини ривожлантиришнинг миллий дастурига киритилган.