Бишкекда янги санитар полигони очилди

309

Бишкекда 31 октябрда янги санитар полигоннинг очилиши бўлди. Бу ҳақда Европа иттифоқининг Қирғизистондаги элчилиги билдирди.

1,9 млн метр кубни ташкил қилган полигон шаҳарга қаттиқ маиший чиқиндиларни ўн йил давомида хавфсиз йўқ қилишга имкон бериши айтилди. У кир сувни (ҳиди ўткир бўлган суюқлик) ушлаб, тозалашга ва унинг ер остидаги сувларга қўшилиб, булғанишига йўл бермайдиган гидроизоляция системаси билан жиҳозланди.

«Янги чиқинди полигони коммунал хизматларни, шаҳардаги ҳавонинг сифатини анча яхшилайди ва Бишкекнинг экологик томондан тоза бўлишига кўмаклашади», — деди ЕИнинг элчиси Мэрилин Йосефсон полигонни очаётиб.

Бишкекдаги янги санитар полигон. Сурат: ЕИнинг Қирғизистондаги вакиллиги.

Янги чиқинди полигонининг қурилиши Бишкекда чиқиндини йиғиш ишини яхшилаш, воситаларни янгилаш ва чиқиндиларни озайтириш бўйича лойиҳанинг компонентларидан бири бўлиб ҳисобланади. Лойиҳани амалга оширишга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 22 млн евро кредит, Европа иттифоқи 8 млн евро грант берган.

Тушган маблағга «Тазалик» муниципал ишхонаси замонавий чиқинди йиғувчи машиналарни ва уларнинг ишини назорат қилувчи GPS-навигацияларни сотиб олгани айтилди. Шунингдек, чиқинди йиғувчи янги марказлар қурилган.

2015 йили ЕТТБ Бишкек четида янги санитар полигон қуриш лойиҳасини қўллаб, объект 2021 йилнинг июнигача топширилиши керак эди. Янги полигон ҳудудида чиқинди ажратувчи завод ҳам қуриладиган бўлган.

Банк бу мақсадларга 22 млн евро берган. Объект 2021 йилнинг июнигача битиши керак эди, аммо 2021 йилнинг октябрида ёлланмачи ЕТТБ берган 22 млн евронинг ичидан 10,5 млнини ўзлаштириб, олинган топшириқ бажарилмагани аниқ бўлган.

2022 йилнинг апрелида бош прокуратура янги санитар полигон ва чиқинди ажратувчи заводни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги қонунбузарликлар бўйича тўрт жиноят иши қўзғалганини билдирган.

Санитар полигон масаласига депутатлар ҳам қизиққан. Бунинг учун депутатлар комиссияси тузилиб, комиссия ишининг натижасини текшириш учун хавфсизлик кенгашига юборилган. Депутат Мирлан Самийкожо «лойиҳа 10 йил олдин бошланиб, ажратилган пул эса йўқлигини» билдирган.

2023 йилнинг мартида Бишкекнинг собиқ мэри Эмилбек Абдикадиров чиқиндини қайта ишловчи заводнинг қурилиши бошланганини билдирган. Бу заводни 45 млн долларга Чехиянинг Re Green компанияси қуришини айтган.