Мэрия Bellagio кафесининг номи ёзилган тахтачани олиб ташлади

271
Мэриянинг ходимлари Bellagio кафесининг номи ёзилган тахтачани олишмоқда. Сурат: Нурдан Орунтаев.

31 октябрда Бишкекдаги Bellagio кафесининг номи ёзилган тахтани олиб ташлашди. Мэрнинг ўринбосари Нурдан Орунтаев бу бўйича реклама ва эълонлар «қирғиз тилида ёзилиши керак» деб тушунтирди.

«Худо берган қирғиз тилида ва ўзимизнинг кирилл ҳарфлари билан яхшилаб “Белладжо” деб ёзса бўлмайдими?! Албатта, ўз тилимизни ва ҳарфларимизни ҳурмат қилайлик! Бренд қилгимиз келса “Киргизпатент” деган бор, ўш ерга бориб патентини, тегишли қоғозларини олиб ишлаши керак, биродарлар!» — деб таъкидлади Орунтаев.

Bellagio кафесининг раҳбаряти «Клооп»га мэриянинг бу ҳаракати бўйича изоҳ беролмаслигини билдирди.

Бунгача Bellagio кафеси Tiktok’даги саҳифасига қирғиз тилида хизмат кўрсатишни талаб қилган мижозларни «қирғизбай» деб атаган видео жойлаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг танқидидан кейин кафе раҳбарияти видеони ўчириб, кечирим сўраган. Шунингдек, видеога олиб, тарқатган ходимлар ишдан бўшатилгани айтилган.