Бишкек шаҳрида «гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича қўзғалган жиноят иш асосида республикадаги вазирликлардан бирининг етакчи мутахассиси қўлга олинди. Бу ҳақда 30 октябрда ИИВ билдирди.
Маълумотга кўра, 22 октябрь соат 21:40да Бишкек шаҳрининг Манас проспектида жойлашган уйнинг ҳовлисидан 34 ёшли турғун қўлга олинган. Уни қўлга олиш вақтида у «думалоқ шаклдаги кўк-яшил моддаларни ерга ташлашга ҳаракат қилган».
Қўлга олинган турғуннинг яшаган жойи текширилганда 10 дона гиёҳванд моддаси топилган. Шунингдек, умумий 18 дона буюм олинди. Олиб борилган экспертиза натижасида олинган гиёҳванд моддаларнинг «гашиш» экани аниқланди.
Ҳозирда гумондор тергов қамоғига киритилиб, текширув ишлари давом этмоқда.
Бунача Боткен вилоятида катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни ташишда айбланган икки полковник ва милиция майорининг мулки мусодара қилиш билан бирга 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Айбланувчилар Ўш вилоятининг ўтган йили 4 апрелда гиёҳванд моддаларни Тожикистондан Lexus-330 русумидаги машинада ноқонуний йўл билан олиб келаётганда қўлга олинган. Уларнинг бири — 49 ёшли Ўш вилоят ИИБнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг бўлим бошчиси бўлган.