Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида 9-синф ўқувчисини электрон тамакидан фойдалангани учун ота-онаси койигандан кейин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Таълим вазирлиги 28 октябрда билдирди.
Маълумотга кўра, 27 октябрь кечки соат 21:30 атрофида Қоракўл шаҳридаги №1 инновацион гимназия-мактабининг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб вафот этган.
«27 октябрда вафот этган боланинг онаси ўғлини электрон тамаки билан ушлаб олиб, тамаки чекаётганини отасига айтган. Ота-онаси боласига электрон тамаки соғлиққа зарарлигини айтиб, уришган. Ота-онасининг сўзларини қаттиқ қабул қилиб ўз жонига қасд қилган», — дейилади маълумотда.
Вафот этган боланинг онаси №1 инновацион гимназия-мактабида география фанидан ўқитувчи ва 9-синфнинг синф раҳбари бўлиб ишлайди.
Шунингдек, вазирлик электрон тамаки ва бошқа зарарли моддаларни турли реклама роликлари орқали сотилаётганини тақиқлаш бўйича «депутатларнинг ташаббусини қўллашини ва бунга қонун доирасида чеклов киритиш кераклигини» билдирди.
Бунгача октябрда Жалолобод шаҳрида ўқувчи қиз мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлаб, оёғи синган. Унинг бу ишни қилишига «ўқитувчиси телефонини олиб қўйгани» сабаб бўлган.