МХДҚ KG Group қурилиш компаниясининг эгаси Имамидин Ташовни қўлга олди

249

МХДҚ 27 октябрда KG Group қурилиш компаниясининг асосчиси Имамидин Ташов қўлга олинганини билдирди. У Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Ташовнинг компанияси 280 ўринли болалар боғчаси қурилади, деб олган муниципал ерга уй қурган. Хавфсизлик қўмитаси билдиришича, «Бишкек бош архитектура» ва «Кадастр» давлат муассасасининг масъул ходимлари «ноқонуний даромад топиш мақсадида» қурилиш компаниясининг раҳбарлари билан ўзаро келишиб олишган.

«Бу одамлар белгиланган мақсадни бузиш билан архитектура-режалаштириш шартиларини ишлаб чиқиб, муҳандислик-техника шароитларни ер остидаги автотўхташ жойлари бор 12 қаватли турур-жой қурилишига қараб, техник паспорт бериш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ишларини олиб боришган. Белгиланган ноқонуний ҳаракатлар натижасида қурилиш компанияси ноқонуний равишда 2 кўп қаватли уй қуриб, уни сотиб юбориб, Бишкек шаҳрининг яқин туманларининг яшовчилари шаҳарда етарли бўлмаган болалар боғчасидан маҳрум қилинган», — дейилади МХДҚнинг маълумотида.

Қўлга олинган тадбиркор. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, натижада давлатга 52 млн сом зарар келтирилган. Ҳозирча уни компания қайтариб бермаган.

МХДҚ жиноятга алоқадор бошқа одамларни ва масъулларни аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.