Бишкек — Ўш йўлида 32 ёшли фуқарони жонсиз танаси топилиб, уни ўлдиришда гумондор сифатида 29 ва 35 ёшли икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 27 октябрда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, Сузоқ туман ИИБга 40 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилган. У 17 октябрда Сузоқ тумани орқали ўтган Бишкек — Ўш автойўлининг бўйида, 32 ёшли укасининг жонсиз танаси топилганини билдирган. Аёл укаси нима сабабдан вафот этганини аниқлаб беришни, агарда қотиллик бўлса, жиноятчиларга қонун доирасида чора кўришни сўраган.
Бу воқеа Сузоқ туман ИИБнинг Жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олинган ва «Қотиллик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.
Суриштирув ишлари натижасида, гумондор сифатида Новкен туманининг 29 ва Боткен туманининг 35 ёшли турғунлари қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг, 6 августга ўтар кечаси кечқурун, Иссиқкўлнинг Бостери қишлоғидаги «Алтин қум» пансионатида дам олишга келган 23 ёшли йигит вафот этган.