1999-2000 йиллари Боткен жанжалида қурбон бўлганлар хотирланди

Сурат: Жениш Айдаров/Azattyk

Боткен шаҳрида 1999-2000 йиллардаги воқеаларда ҳарбий мажбуриятларини бажараётиб қурбон бўлган аскарлар хотирланди. Маросим 26 октябрда ўтди.

Унга маҳаллий ҳукумат вакиллари, ишхона-муассасаларнинг етакчилари, воқеа иштирокчилари, шаҳар турғунлари ва мурҳумларнинг оилалари иштирок этди.

Эсталикка гулчамбар қўйилди. Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганларнинг жасорати бебаҳо экани айтилди. Шундай хотира кечалари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилди.

1999-2000 йиллардаги Боткен урушига 6 мингга яқин аскар, 400га яқин фуқаро қатнашган. Ҳар йили 26 октябрда Боткен воқеасида қурбон бўлган аскарлар хотирланади.

1999-2000 йилларда «Ўзбекистон ислом ҳаракатининг» террор жангарилари билан Қирғизистон ҳарбийлари тўқнашиб, 53 киши қурбон бўлган. 130дан ортиқ одам жароҳатланган.

Боткен урушидан кейин Боткен вилояти Ўш вилоятидан ажралиб, алоҳида ҳудуд бўлиб тузилган.