25 октябрда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларида қирғизистонлик енгил атлетикачилар Гулназ Жузбаева ва Жалалдин Абдувалиев бронза ва кумуш медалларини қўлга киритишди.
Абдувалиев бу билан иккинчи кумушни олди. Бу спортчи Артем Шапилов билан бирга югуриб, маррага иккинчи бўлиб келди. 1-ўринни эгаллаган ҳиндистонлик спортчидан 3 сония ортда қолди.
Абдувалиев 23 октябрда шу ўйинда атлетика бўйича 5 чақирим масофани 17 дақиқа 18 сонияда босиб ўтиб, кумуш медал олган.
Гулназ Жузбаева эса бронза медалини олди. У 1 минг 500 чақирим масофани 6 дақиқа 31 сонияда босиб ўтган.
Пара Осиё ўйинлари 20 октябрдан 30 октябргача Ханчжоу шаҳрида ўтади. Унга 44 мамлакат қатнашмоқда.
Ўйинларга спортнинг олти тури бўйича, аниқроғи енгил атлетика, пауэрлифтинг, теннис, сувда сузиш, шахмат ва дзюдодан умумий 27 қирғизистонлик спортчи қатнашмоқда.
Терма жамоани мураббийлар, махсус спортчиларга ёрдамлашувчи гидлар ва тиббиёт ходимлари кузатиб боришган.