Қирғизистон ва Хитой мамлакатдаги уч кўмир конини бирга ишлатадиган бўлди

279

Хитойнинг бир неча компанияси билан «Қирғизкўмир» ишхонаси Қирғизистондаги уч кўмир конини биргаликда ишлатади.

Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдиришича, 25 октябрда ҳукумат раҳбари Акилбек Жапаров Бишкекка расмий сафар билан келган Хитой халқ республикасининг давлат кенгаши премьери билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказишди. Учрашувда томонлар ўзаро савдо-сотиқни, инвестицияни ривожлантириш ва биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилишди.

Музокарадан сўнг икки давлатнинг делегациялари 12 ҳужжатга имзо қўйишди. Уларнинг орасида «Қирғизкўмир» ишхонаси билан Хитойнинг уч компанияси ўртасида «Тегене», «Сулукту талаа-11» ва «Торугарт-1» кўмир конларини биргаликда ишлатиш бўйича келишув бор.

Ҳужжатларни имзолаш маросими. Сурат: Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

Шунингдек, Қирғизистон билан Хитой Ўш вилоятининг Олой туманида жойлашган «Эркечтам» қирғиз-хитой авто чегарасига яқин жойда лентали конвейер логистика кўмир марказини биргаликда қуришга келишишди.

Энергетика вазирлиги билан хитойнинг икки компанияси ўртасида қуввати 3 ГВт гача бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича шартнома имзоланди.

2023 йилнинг августида Урумчи Синьцзян-Уйгур автоном туманида қирғиз-хитой бизнес форуми ўтган. Унда қурилиш, гидроэнергетика ва таълим тармоқлари бўйича умумий суммаси 1 млрд долларни ташкил қилган шартнома имзоланган.