МХДҚ Колбаевнинг зотдор йилқилари аукционда сотилишини билдирди

26 октябрда МХДҚ марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг «жиноий даромадларига сотиб олган» 15 бош зотдор йилқилари аниқланган. Махсус хизматдан улар ким ошди савдосида сотилиб, маблағи давлат бюджетига ўтказилади деб билдиришди.

Маълумотга кўра, муассасалараро баҳолаш комиссиясининг хулосаси бўйича йилқиларнинг умумий баҳоси 79 млн 790 минг сомни тузди.

Улар:

  1. «Беш қашқа» зотдор инглиз айғири — 44 млн сом;
  2. «Командор» зотдор инглиз айғири — 26 млн 400 минг сом;
  3. «Раушан» зотдор инглиз айғири — 2 млн 200 минг сом;
  4. «Дончак» донск-инглиз зоти — 300 минг сом;
  5. «Кундуз» инглиз бияси — 900 минг сом;
  6. «Хан сулуу» инглиз бияси — 900 минг сом;
  7. «Острий» номли чопқир от — 140 минг сом;
  8. «Рошал» номли инглиз бияси — 150 минг сом;
  9. «Ай-Чолпон» зотдор бияси — 440 минг сом;
  10. «Ак Бермет» номли зотдор бия — 356 минг сом;
  11. «Кок-Серек» номли бия — 100 минг сом;
  12. «Кок-Жал» қисман зотдор айғир — 60 минг сом;
  13. «Бактор» наслидаги минган оти — баҳоси 704 минг сом;
  14. «Бай Тору» номли бия — 440 минг сом;
  15. «Эркиндик» инглиз айғири — 2 млн 700 минг сом.

17 октябрда МХДҚ криминал Қамчи Колбаевнинг нархи 500 минг АҚШ долларидан ортиқ зотдор йилқилари ва қўшимча мулки қамоққа олинганини билдирган.

Бундан ташқари, марҳум криминал Рисбек Акматбаевнинг яқинларининг отхонасидан Колбаев олган 5 минг долларлик зотдор бия ҳам қамоққа олинган.

Махсус хизматдан Колбаевнинг жиноий йўл билан олинган кўчмас ва кўчар мулкини аниқлаш ишлари давом этаётганини қўшимча қилишган.