22 октябрда президент Садир Жапаров Ҳарбий вертолётлар паркидаги МИ-8МТВ вертолёти Ўзбекистонда капитал таъмирдан ўтиб, фойдаланишга беришга тайёрланаётганини билдирди.
Ўзбекистонда таъмирланган вертолёт. Сурат: Президентнинг фейсбук саҳифаси
Давлат раҳбари 2021 йили Ўзбекистон қайтаримсиз ёрдам қатори янги вертолёт берганини айтиб, шунда эски вертолётни қўшни давлатнинг «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» олиб кетганини таъкидлади.
«Таъмирлаш ишларини гуманитар асосда Ўзбекистоннинг Мудофаа вазирлиги тўлиқ зиммасига олган. Бунинг бари, албатта Ўзбекистоннинг президенти, ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг ёрдами ва назорати остида бўлди. Шу сабаб Шавкат Миромоновичга чуқур миннатдорчилик билдираман», — деди у.
Бунгача Жапаров олти йилдан бери бузуқ турган вертолёт Беларусда таъмирланганини билдирган. У вертолётни капитал таъмирлашга Беларус президенти Александр Лукашенко ёрдам берганини айтган.