Сурат: Ўшда ногиронларнинг орасида спорт мусобақаси уюштирилди

208

Ўш шаҳар мэрияси 22 октябрда имконияти чекланганлар орасида спортнинг уч тури бўйича мусобақа ўтказилганини маълум қилди.

Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Унга Ўш, Баткен, Жалолобод вилоятлари ва Ўш шаҳридан келган 100 нафардан ортиқ одам қатнашди. Улар кичик футбол, арқон тортиш ва шахмат бўйича беллашишди.

Футбол ўйинига умумий 8 жамоа қатнашиб, 1-ўринни Тошкўмир, 2-ўринни Жалолобод, 3-ўринни Қорасув шаҳридан келган жамоалар қўлга киритди.

Арқон тортиш бўйича мусобақада 1-ўринни Ўшнинг, 2-ўринга Қадамжой, 3-ўринни Аравон шаҳрининг жамоалари эгаллади.

Шахмат бўйича 1-ўринни А.Топчиев, 2-ўринни М.Анарбаев, 3-ўринни эса А.Кошоев енгди.

Ғолибларга Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг диплом, медаллари ва қимматбаҳо совғалари берилди.

Бунгача Жалолобод шаҳрида биринчи марта кўзи ожизлар орасида футбол мусобақаси ўтган. Унга республиканинг турли ҳудудидан келган олти жамоа қатнашди.