Президент Садир Жапаров 21 октябрда Талас вилоятига иш сафари билан борди. Сафар давомида давлат раҳбари Чингиз Айтматов туманидаги янги қурилган «Асил» спорт мажмуасининг очилишига қатнашди.
Ярим гектардан ортиқ майдонни эгаллаган мажмуа машғулот ва спорт мусобақаларини ўтказиш учун барча керакли воситалар билан таъминланган. Бу ерда баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс заллари бор.
Комплексни «Газпром Қирғизистон»нинг бош директори Болот Абилдаев ўз ҳисобидан қургани айтилди. Садир Жапаров унга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, давлат раҳбари Кара-Буура туманига Чингиз Айтматовнинг номини беришни ният қилганини айтиб, туманда қилинаётган бир қатор ишларга тўхталди.
«Миллий қадриятимизни мустаҳкамлашда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қирғизнинг буюк деб фаҳр билан айтадиган ёзувчимиз халқимизнинг доим ёдида қолиб, тилида бўлиб, сақланиб қолиши керак. Дунё билган, миллионлаган одамлар асарларини қадрлаб ўқиган классик ёзувчимизнинг номини муносиб олиб юриш маҳаллий аҳолига фаҳр билан бирга жавобгарлик эканини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманглар» — деди у.