Чуй вилоят суди 17 октябрда 2022 йилнинг ёзида синглисини ҳимоя қилиб, бир одамни отиб юборган Сухраб Жумакуловни бир йиллик муддатга пробация назоратига чиқарди. Бу ҳақда унинг адвокати Кайсин Абакиров билдирди.
Бу билан вилоят суди Чуй туман судининг қарорини бекор қилди. Чуй туман суди июнда Жумакуловни «Аффект ҳолатида одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилган.
Чуй вилоят суди бу қарорини жабрланган томоннинг розилигини ҳисобга олиб чиқарган. Жумакулов суд залидан бўшатилди.
Жумакуловнинг синглиси Instagram саҳифасида акасини кутиб олишаётгани тасвирга олинган видеосини бўлишди.
Синглисини зўравонликдан ҳимоя қилиб одам ўлдириш
Чуй вилоят ички ишлар бошқармаси 1 июлда Тўқмоқ шаҳрига яқин жойда 36 ёшли Сухраб Жаманкулов исмли шахс «синглисини ҳимоя қилиб», 47 ёшли одамни газ-травматик тўппонча билан отиб юборгани маълум қилинган. Жабрланган одам тез ёрдам машинасида вафот этган.
Милициянинг версияси бўйича, эрталаб 33 ёшли аёл Тўқмоқ шаҳридан машинага ўтирган. Ҳайдовчи унга зўравонлик қилишга ҳаракат қилганда, аёл акасига қўнғироқ қилиб, бошқа машинага тушиб кетган. Аммо ҳайдовчи ортидан бориб, куч ишлатиб, сочидан судраб, уни четга чиқаришга ҳаракат қилган. Шу вақтда аёлнинг акаси бориб қолиб, ўқ отган.
Ўша куни зўравонликка учраган аёл Истаграм саҳифасида маълумот қолдириб, воқеанинг йиғлаб айтиб берган. У жамоатчиликнинг ёрдамига муҳтожлигини билдирган. Бу факт «Қотиллик» моддаси билан рўйхатга олинган.