Қирғиз-тожик чегарасининг яна 14 чақирими бўйича келишувга эришилди

334

Қирғизистон ва Тожикистоннинг топография ишчи гуруҳлари қирғиз-тожик давлат чегарасининг яна 13,98 чақирими бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда 18 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Бу келишув 2023 йилнинг 12 октябридан 18 октябригача қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг топография ишчи гуруҳини Тожикистон республикасининг Бўстон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида эришилгани айтилган.

«Томонлар Қирғиз республикаси ҳудудида ўтадиган кейинги учрашувда қолган ҳудудлар бўйича тегишли ишларни давом эттиради. Учрашув якунида тегишли протокол имзоланди. Учрашув дўстлик кайфиятида ва ўзаро тушуниш асосида ўтди», — деб билдирди Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

16 октбярда Бўстонда ҚР билан РТнинг қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг бошчилари Қамчибек Ташиев ва Саймумин Ятимовнинг учрашуви ўтган. Улар топография ишчи гуруҳлар билан ҳуқуқий масалар бўйича ишчи гуруҳларга «ишни тезлаштириб, барча чегара масалаларини изга солишни» топширишгани маълум бўлган.

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарасининг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади, ҳозир унинг 600 кмга яқини аниқланган.