Собиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Кутманованинг «коррупция»да гумонланган ўғли Қирғизистонга олиб келинди

335

17 октябрда МХДҚ «йирик коррупция тармоғини» уюштиришда гумонланаётган собиқ экология вазири Динара Кутманованинг Туркияда қўлга олинган ўғли Кемелбек Кутманов давлатга қайтарилганини маълум қилди.

«Кутмановга “Коррупция” моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, қидирув эълон қилинган. У жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида май ойида Қозоғистон орқали Россияга чиқиб кетган. Кейин Туркияда яшириниб юрганда қўлга олиниб, Истанбулдаги махсус миграция лагерига жойлаштирилган», — дейишди махсус хизматдан.

Ҳозирда Кутманов МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойида. Тергов давомида у экология вазирлиги билан «Табиатни ривожлантириш» фондига аралашиб, лойиҳаларга ажратилган маблағдан 10% «улуш» олиб тургани маълум бўлди.

«Кутманов 5 хўжалик юритувчи субъектдан 17 миллион сомдан ортиқ суммада компенсация олган. Шунингдек, “Яшил мерос” лойиҳаси бўйича 7 млн 560 минг сом олган», — дейишди МХДҚдан.

Шунингдек, у «Кумтор»дан маблағ ажратилган «Тадбиркорликни ривожлантириш фонди»ни* назорат қилиб, вазирликдаги юқори лавозимларга ўзининг дўстларини тайинлагани айтилган.

*«Кумтор Голд Компани» ишхонаси 2021 йилдан бошлаб Қирғизистоннинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш лойиҳасини амалга оширишга ҳар йили 3 млн 700 минг сом АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган. Уч йиллик молиялаштиришнинг миқдори 976 миллион 800 мингга яқин сомни ташкил қилган.

Ҳисоб палатасининг маълумотига кўра, «Тадбиркорликни ривожлантириш фонди» 720 миллион сомдан бошқа мақсадда фойдаланиб, давлатга 192 миллион сомга яқин зарар келтирилган.

Вазирликдаги коррупция

22 июлда МХДҚ Табиий ресурслар вазирлиги билан «Табиатни ривожлантириш» фондидаги «коррупция» бўйича қўзғалган иш асосида Кутманованинг умумий саккиз одамини ва ҳамкасбларини қўлга олган.

Кўп ўтмай МХДҚ «давлат маблағини ўзлаштириб олиш бўйича йирик коррупция тармоғини уюштирган» деган гумон билан Кутманованинг ўзини ушлаб кетган.

Махсус хизмати «Табиатни ривожлантириш» фондида маблағлар мақсадсиз фойдаланиш, ноқонуний шартнома тузиш ва Кутманованинг оиласи томонидан пулни ўзлаштириш фактларини аниқлаган.

Кутманова вазир бўлиб 2021 йилнинг 13 октябрида тайинланган. Бунгача Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги бўйича давлат агентлигининг директори бўлган. Кейин бу муассаса тарқатилиб, вазирлик бўлиб қайта тузилган.

2022 йили вазирлик ижройи ҳукуматнинг ишини мониторинг қилишда «паст» баҳо олган. 2023 йилнинг мартида Динара Кутманова муассасанинг раҳбарлик хизматидан бўшатилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи