Ноқонуний берилган ва ижарачилар томонидан ердан фойдаланиш шартлари сақланмаган умумий майдони 6644 кв метр бўлган 100дан ортиқ хонадон ва иншоотлар давлатга қайтарилиб, 594 млн сом зарарнинг ўрни тўлдирилди. Бу ҳақда 16 октябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, махсус қўмита Бишкек шаҳар мэриясининг муниципал мулкни бошқариш департаменти билан бирга қонуний бўлмаган фактларни аниқлаб, бир қанча жиноят иши қўзғалди.
Тергов давомида 2005 йили Бишкек шаҳар мэрияси томонидан «И.М.С.» МЧЖга ва фуқарога вақтинча фойдаланишга ерлар берилгани аниқланган.
«Ер участкаларини бериш шартларига кўра, бу компания берилган ҳудудни кўп қаватли уйлар билан ўзлаштириб, қурилган уйларнинг 10%ни муниципал мулк сифатида бериш бўлган. Аммо шартлар бажарилган эмас», — дейилади билдирувда.
Махсус хизматдан мэрияга олинган уйлар ўзгача муҳтож бўлган аҳолининг қуйи қатламларини уй-жой билан таъминлашга сарфланиши керак эди деб билдиришди. МХДҚ юздан ортиқ уй ва турур-жой бўлмаган муниципал мулкка ўтиб, суммаси 505 миллион сомни тузганини ва 88,9 миллион сом давлатга қайтарилганини таъкидлади. Тўлдирилган зарарнинг умумий миқдори 593,9 млн сомни ташкил қилди.
Ҳозирда шу каби фактларни аниқлаш ва тўхтатиш ишлари давом эттирилмоқда.