Бишкек мэрияси жамоат транспортидаги тарифни 20 сомгача кўтаришни таклиф қилди

243

Бишкек мэрияси пойтахтдаги жамоат транспортидаги йўл ҳақини яна оширишни таклиф қилди. Қарор лойиҳаси муниципалитетнинг ўзини сайтига чиқарилди.

Мэрия маршруткалардаги, автобуслардаги ва троллейбуслардаги йўл ҳақини 20 сомгача кўтаришни таклиф қилди. Пенсионерларга, ногиронларга, 7 ёшгача бўлган болаларга ва почтальонларга бўлган имтиёзлар кучида қолади.

Бир ойлик муддатдаги транспорт харитасини ёки электрон йўл юриш чиптасининг нархи:

  • Мактаб ўқувчиларига — 430 сом;
  • стандарт — 1200 сом.

Мэриядан йўл ҳақига тарифлар паст бўлгани учун «жамоат транспортининг ишида жиддий муаммолар яратганини» билдиришди. Масалан, ҳаражатларнинг ўрни тўлмаганидан йўловчи ташувчилар турғунларга сифатли хизмат кўрсата олмаяпти. Шу сабаб йўловчилар жамоат транспортининг ишидан норози бўлмоқда.

«Натижада транспорт хизматларининг сифатини оширишга ва шаҳардаги қатновга чиқаётган кичик автобусларни алмаштириш учун катта ва ўрта сиғимли автобуслар паркини кенгайтириш зарурлиги ҳақида мурожаатлар кўп тушган. Шунингдек, ҳозирда даромад йўқлиги учун ҳайдовчилар тинимсиз кетмоқда, бу ўз навбатида Бишкек шаҳрининг аҳолисини жамоат транспорти билан таъминлаш даражасини тушишига олиб келмоқда», — дейишди мэриядан.

Шунингдек, муниципалитет 2021 йили охирги марта тарифлар кўтарилгандан бери ёқилғи моддаси, эҳтиёт қисмлар ва бошқа ҳаражатлар ошиб кетганини таъкидлади.

«Амалдаги тарифларнинг ошиши жамоат транспорти бўйича кўрсатилувчи хизматлар сифатини яхшилашга олиб келади. Бу ҳайдовчилар таркибини келишига, муниципал ишхоналарнинг ҳайдовчилик таркибининг маошини кўпайишига олиб келади ва иш кунлари жамоат транспортининг ўртача суткада чиқишини 1800-2000 мартагача таъминлайди. Шунингдек, эскирган хусусий йўловчи ташувчи транспортнинг рақобатдан четлатади, атроф-муҳитга салбий экологик таъсирини камайтиради, бу жамоат транспорти ишлаш муҳитида юзага келган вазиятда ижобий таъсир қилади», — дейишди мэриядан.

Сўнгги марта шаҳар ҳукумати жамоат транспортининг тарифларини 2021 йилнинг сентябрида ўзгартирган. Ҳозирда автобус ва троллейбусларда йўл ҳақи 11 сом, маршруткаларда 15 сомни ташкил қилади.

Бунгача Бишкекнинг вице-мэри Максатбек Сазикулов муниципалитет муниципал автобус ва троллейбусларда йўл ҳақини нақд тўлаган вақтда йўл ҳақини 30 сомгача кўтаришни кўриб чиқаётганини айтган. Нақд бўлмаган тўловларга ҳозирги тариф — 11 сом — амалда бўлишини айтган.

20 августдан бошлаб муниципал автобус ва троллейбусларда йўл ҳақи тўлиқ нақд бўлмаган турда тўлана бошлаган. Йўловчилар «Тулпар», VISA ва «Элкарт» карталари ҳамда турли иловалар орқали машинанинг QR-кодини сканерлаб тўлай олишади.

Май ойида президент Садир Жапаров Хитойга бўлган сафарида Zhongtong bus Holding Co заводига борган. Натижада Қирғизистон бу компаниядан 1000 автобус сотиб олиши маълум бўлган. Бишкекка дастлабки автобуслар август ойида кела бошлаган.

Асосий саҳифадаги сурат: Канат Рискулов / RFE/R