МХДҚ марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг баҳоси 500 минг АҚШ долларидан ортиқ зотдор йилқилари ва қўшимча мулки қамоққа олинганини билдирди.
Қамоққа олинган тулпорлар:
- «Беш қашқа», зотдор инглиз оти — 150 минг доллар;
- «Командор», зотдор инглиз оти — 100 минг доллар;
- «Раушан», зотдор инглиз оти — 100 минг доллар;
- «Дончак», донск-инглиз породаси — 100 минг доллар;
- «Кундуз», зотдор инглиз оти — 50 минг доллар;
- «Байтал», зотдор инглиз оти — 50 минг доллар;
- «Острий», англо-рисак — 15 минг доллар.
Бундан ташқари марҳум криминал Рисбек Акматбаевнинг яқинларини отхонасидан Колбаев олган 5 минг долларлик зотдор бия ҳам қамоққа олинди.
Махсус хизматдан Колбаевнинг жиноий йўл билан олинган кўчмас ва кўчар мулкини аниқлаш бўйича ишлар давом этаётганини қўшимча қилишди.
Колбаевнинг ўлими
«Қонундаги ўғри» номи билан машҳур Қамчи Колбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан, уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган ариза асос бўлганини айтган.
Кўп ўтмай МХДҚ Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ аъзоси қўлга олинганини билдирган. Шунингдек, криминалнинг ноқонуний йўл билан олинган мулкларининг умумий нархи 1 млрд АҚШ доллари деб ҳисобланиб, улар қамоққа олинган.
МХДҚ криминалнинг ўлимидан кейин турли жиноий гуруҳларнинг аъзоларини қўлга олиш ишларини кучайтирди. Икки жиноий гуруҳнинг айрим аъзолари билан криминаллар «қонундаги ўғри» деган мақом билан «жиноят оламидаги тушунчалардан» бош тортиб, давлат қонунларига бўйсунишга ваъда берган видеолари тарқади.