Қирғизистон ва Озарбайжон Иссиқкўл четига беш юлдузли отель қуриш ҳақидаги инвестициявий келишувни имзолади. Бу ҳақда Президент девони бошчиси Канибек Туманбаев фейсбук орқали билдирди.
У объект «замон талабига мос» барча имкониятларга эга, истироҳат боғи билан бўлади деб таъкидлади.
«Қирғизистоннинг табиати сайёҳлик потенциали томондан бир неча давлатлардан олдинда туради. Худо бизга тўрт фаслни ўз вақтида берган. Шунингдек, тўрт фаслни бир вақтда кўрсатса бўлади. […] Аммо кўп вақтлардан бери сайёҳларга шароитлар яратилмаган. Иттифоқ даврида қурилган биноларнинг хизмат кўрсатиш аллақачон битган. Сўнгги икки йилда қурилиш тармоғи жонланди десам бўлади. Шу билан бирга дам олиш жойлари, коттежлар, 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиб, таъмирланмоқда», — деб таъкидлади Туманбаев.
19 сентябрда парламентнинг профил қўмитаси Қирғизистоннинг Вазирлар Маҳкамаси билан Озарбайжон ҳукумати ўртасидаги Иссиқкўл четидаги беш юлдузли меҳмонхона қуриш учун дейилган инвестициявий келишув лойиҳасини маъқуллаган.
Ҳужжатдаги маълумотга кўра, меҳмонхонани Иссиқкўл туманининг Кара-Ой қишлоғида 17,24 гектар ерга, 3 йил ичида қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ер инвесторга 49 йилга ижарага берилади. Озарбайжон ишчиларнинг 70%ни Қирғизистондан олиши керак.
Бунга жавоб қатори Вазирлар Маҳкамаси ифраструктура етказиб, пансионатгача йўл қуриб, меҳмонхонани 10 йилга солиқ тўлашдан озод қилади.
Президент ҳузуридаги Инвестиция бўйича миллий агентлик директорининг ўринбосари Нурадил Баясов «бу сайёҳларни жалб қилишнинг стратегик қадамларидан бири бўлиб саналади» деб билдирди.