МХДҚ: Боткен — Ўш йўлида 20 кг гашиш ва 10 кг апийим юклаб кетаётганлар қўлга олинди

Сурат: МХДҚ

Боткен — Ўш автойўлининг Новқат тумани ҳудудида 20 килограмм гашиш ва 10 килограмм апийим хом ашёсини олиб кетаётган турғунлар қўлга олинди. Бу ҳақда 16 октябрда МХДҚ билдирди.

Маълумотга кўра, гиёҳванд модда ташиш билан шуғулланган гуруҳ 11 октябрда Тожикистон — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича ўзгача йирик миқдорда гиёҳванд моддани олиб ўтишга ҳаракат қилган вақтда қўлга олинди.

Судгача текширув давомида гиёҳванд моддани ноқонуний айлантиришда гумонланиб қамоққа олинди. Ҳозирда бу ишга алоқадор бошқа одамларни аниқлаш бўйича текширув ишлари бормоқда.

Жорий йилнинг 29 сентябрида Боткен вилоятида катта миқдорда гиёҳванд модда ташишда айбланган икки полковник ва милиция майори мулки мусодара қилиниб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Жиноятда айбланганлар ўтган йили 4 апрелда гиёҳванд моддаларни Тожикистондан Lexus-330 русумидаги машинада ноқонуний йўл билан олиб келаётганда қўлга олинган.