Бектур Искендер «Клооп»дан кетди

254

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер ташкилотдан кетди. У бундан сўнг нашрда ва таҳририятга тегишли ҳеч қандай лойиҳаларда ишламайди. Бу ҳақда ходимларга Искендернинг ўзи маълум қилди.

«Кеча яқинда, бузиб кириш оқибатида менинг шахсий ёзишмаларим тарқаб кетди. Менинг масъулиятсиз, эҳтиётсиз ҳаракатим натижасида "Клооп"га алоқаси бўлмаган учинчи томонларнинг манфаатига путур етиб қолди», — деб ёзди у аризасида. — Менинг ҳаракатим нотўғрилигини тан оламан, ўзим ҳам уяляпман. Биз ҳар доим одамлардан юксак фазилатларни талаб қилиб келганмиз ва мен ўша талабларга мос келишим керак эди. Бу воқеалар бундай эмаслигини кўрсатди, шунинг учун бундан кейин “Клооп” сафида бўлишга маънавий ҳаққим йўқ, деб ҳисоблайман».

Бектур Искендер бўлиб ўтган воқеа унинг касбий фаолиятига умуман алоқаси йўқ эканини қўшимча қилди.

«Клооп» жамоаси Бектурнинг қарорини тушунади ва буни ҳозирги ҳолатдаги энг тўғри қарор деб ҳисоблайди. Биз унга таҳририятдаги ва «Клооп»нинг илҳомлантирувчи етакчилиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ўқувчилар олдидаги ҳалоллик — «Клооп»нинг асосий тамойилларидан бири. Шундай бўлса ҳам, бу гал воқеа тафсилотларини айтиб беришни ўринли деб билмадик. Чунки баъзи ҳолатлар биз билан ҳеч қандай алоқаси йўқ одамларга тегишли.

Бектур Искендер — «Клооп» асосчиларидан бири. 2014 йилнинг сентябрь ойигача нашрнинг бош муҳаррири, 2015 йил майигача «Клооп Медиа» жамғармаси президенти бўлиб ишлаган. Ушбу хизматларни ўтказиб бергандан сўнг, у нашр ва унга тегишли тўрт ҳуқуқий ташкилотнинг таъсисчиси сифатида қолган. Бундан ташқари, 2019 йилда у бир неча ой давомида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Охирги пайтларда «Клооп»нинг Марказий Осиё журналистларининг хавфсизлиги учун инфратузилмани қуриш билан шуғулланувчи Польшадаги ташкилот бошқармасининг аъзоси бўлиб ишлаб келган.

2023 йил 7 октябрдан бошлаб Бектур Искендер «Клооп»нинг бирорта ҳам тармоғида ишламайди. Барча ишларни топшириш ва унинг ташкилотдан кетишини ҳужжатлаштириш учун маълум вақт керак бўлади.