14 октябрда МХДҚ қўлга олиш операцияси вақтида йўқ қилинган криминал авторитет Қамчи Кўлбаев учун қасд олишни кўзлаган уч киши қўлга олинганини билдирди.
Маълумотга кўра, «Альфа» махсус хизмати чегарадан ноқонуний ўтган уч ўзбек фуқаросини қўлга олган — улар 26 ёшдаги Ойбек Каримбердиев, 27 ёшдаги Азамат Рустамов ҳамда 29 ёшдаги Исламхон Абдулкаффаров.
«Дастлабки терговдаги кўрсатмага кўра, юқоридаги Ўзбекистоннинг фуқаролари қонундаги ўғри К.Асанбекнинг (Кўлбаев) қасдини олиш учун, керакли одамни йўқ қилиш буюртмаси криминаллар тарафидан берилганини билдиришган», — дейишди махсус хизматдан.
Махсус хизматдан қўлга олинганлар Ўзбекистонда одамни ўлдиришда гумонланиб қидирувда юрганини қўшимча қилишди. Улар Ўзбекистонга ўтказиб берилди.
4 октябрда қоунундаги ўғи Қамчи Кўлбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқаси бор дейилган ариза асос бўлганини айтишган.
МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, жумладан Кўлбаевнинг яқин муҳитига мурожаат қилиб, «агар кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида қаттиқ жазоланади» деб огоҳлантирган.
Кейин МХДҚ Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳнинг 40дан ортиқ актив аъзоси билан лидерлари қўлга туширилганини билдирган. Қўлга олинганларнинг орасида айрим бизнесменлар ҳам бор.