Талас вилоятидаги Киров сув омборидан Қозоғистонга экин суви бериш қайтадан жонланди. Бу ҳақда 13 октябрда қўшни давлатнинг ОАВси Қозоғистоннинг сув ресурслари ҳамда ирригация вазири Нуржан Нуржигитовга таяниб ёзди.
«Биз Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг етакчилари билан учрашиб, Киров сув омборини очишни, шартларини янгилашни келишдик. Ҳозирда сув омборидан 12 куб метр сув берилиб, Жамбил вилоятининг сув омборида сув тўпланмоқда», — деди Нуржигитов.
Ҳозирча Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалик вазирлиги бу бўйича маълумот бергани йўқ.
Аввалроқ, 13 августда вазирлик сувнинг танқислиги сабаб Киров сув омбори орқали Қозоғистонга экин сув беришни вақтинча тўхтатган.
21 августда ижтимоий тармоқларда Киров сув омборидаги сувнинг озайиб қолган видеоси тарқаган. Видеонинг эгаси «Қозоғистонга беришга сув ҳам қолмаганини» айтгаан.
20 августда эса қирғиз-қозоқ чегарасида оғир юк ташувчи машиналарнинг узун навбати пайдо бўлган. Ҳайдовчлар қозоқ томон Қирғизистон «экин сув беришни тўхтатгани учун юк ташиб бораётган автомобилларни атайлаб куттирмоқда» деб шикот қилишган.