МДҲнинг Бишкекда ўтган саммитида бир қатор ҳужжатларга қўл қўйилди

13-октябрда Бишкек шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо мамлакат раҳбарларининг йиғини бўлди. Йиғинга президент Садир Жапаров раислик қилди.

Давлат раҳбари йиғин доирасида Туркманистон президенти Сердар Бердимухамедов ва Тожикистон президенти Эмомали Рахмон билан музокара ўтказди.

Кенгаш якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  1. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги асосида ўзаро ҳаракат ҳақидаги фикр алмашиш;
  2. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига 2024 йили раҳбарлик қилиш ҳақида;
  3. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг навбатдаги йиғинини ўтказиш ҳақида;
  4. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш ҳақида;
  5. Рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш ҳақида;
  6. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг рақамли технологиялар муҳитида давлат бошқариш тизимини уйғунлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида;
  7. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг кўп қутбли дунёдаги давлатлараро муносабатларнинг принциплари бўйича баёнот ҳақида;
  8. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг инсон ва фуқаронинг диний эътиқод эркинлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича баёноти ҳақида;
  9. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро халқаро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида;
  10. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида Кузатувчи мақоми ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг ҳамкор мақоми тўғрисида;
  11. Жиноий даромадларни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялашдаги хавфларни баҳолаш бўйича халқаро марказни тузиш ҳақидаги келишув тўғрисида;
  12. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг суд-экспертлик иши муҳитида координациявий кенгашни тузиш ҳақидаги келишув;
  13. 2024–2028 йиллари жиноятчилик билан курашиш бўйича биргаликдаги чораларнинг мамлакатлараро дастури ҳақида;
  14. «Тинчликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун» медали тўғрисида;
  15. Самарқанд шаҳрини 2024 йили ҳамдўстликнинг маданий маркази деб эълон қилиш ҳақида;
  16. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг меъёрий-ҳуқуқий актларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида;
  17. 2000 йилнинг 21-июнидаги протокол билан тасдиқланган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Ижройи қўмитаси тўғрисидаги қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги битим;
  18. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги органларининг қарорларига ўзгартириш киритиш ҳақида;
  19. 2003 йили қабул қилинган МДҲга аъзо давлатларнинг бюджетидан ҳамдўстлик органларига улуш тўловларини ўтказиш бўйича мажбуриятнинг давлатлар томонидан бажарилиши бўйича чоралар ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.