Ўш шаҳар мэриясининг Муниципал мулк бошқармаси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг камераларини сотиб олишга 2,5 млрд сомлик тендер эълон қилди. Бу ҳақда 11 октябрда давлат харидлари порталида билдирилди.
Маълуомтга кўра, мазкур маблағ эвазига стационар ҳамда кўча аппаратли дастурий мажмуаларни сотиб олиш режалаштирилмоқда.
2021 йили сентябода «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичининг доирасида Бишкек, Ўш ҳамда Тўмоқ шаҳарларида камералар ўрнатилган. Камераларни Хитойнинг Shenzen Sunwin Intelligent Co.Ltd ширкати ўрнатадиган бўлиб, ўз хизматини 2,6 млрд сомга баҳолаган.
Иккинчи босқични 2022 йилнинг 10-мартида тугатиш режалаштирилиб, аммо камералар ишламай келган. Натижада, Рақамли тараққиёт вазирлиги Хитой компаниясини судга берган.
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасида мамлакатда 2019 йилдан бошлаб ишлай бошлаган. Лойиҳа «хизмат модели»га кўра амалга оширилган. Бу ишга оширилувчи барча техник инфрастурктурани мустақил ўрнатади ҳамда хизмат кўрсатади, камераларнинг ишлашини ва хавфсизлигини назорат қилишини англатади.
Камералар қандай қоидабузарликларни аниқлайди?
Вазирликдан билдирилишича, устунлар «Г» шаклида бўлиб, ҳар бирига учтадан камера қўйилади.
Биринчи камера автомобил ҳаракати траекториясининг ўзгаришини аниқлайди. Масалан: машинанинг ҳайдовчиси йўл белгиларига бўйсунмаса, пиёдаларни ёки велосипеднинг йўлига ўтиб кетса /тўхтаган бўлса, қарама-қарши томондан, қизил чироқдан ўтиб, тезликни оширса қайд этади.
Иккинчиси эса машиналар оқимини назорат қилади. У ҳам тезликни ўлчаб, машиналарнинг давлат рақамларини, қоида бузган ҳайдовчиларни аниқлаб уларни маълумот базаларидан текшира олади. Шунингдек у умумий оқимдан чиққан ҳайдовчиларни (“обгон” қилган ҳолда) тасвирга олиб, барча маълумотларни «Хавфсиз шаҳар»нинг базасига киргизади.
Учинчи камера эса нотўғри тўхтатилган автомобилларни рўйхатга олади. Шунингдек қўшимча симёғочга катта ўлчамдаги камера ўрнатилади. У одамларнинг оқимини кузатиб, юзни таниб, эгасиз қолган машиналарни, велосипедларни ва оқимнинг статистикасини аниқлайди. Камераларнинг бари куну тун ишлайди.