Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Замирбек Карашев икки ойга қўлга олинди

292

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 9 октябрда Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Замирбек Карашевнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, уни 10 декабргача қамоққа олди. Бу ҳақда 13 октябрда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Суднинг қарорига кўра, Карашев МХДҚнинг тергов изоляторига қамади.

Суднинг маълумоти бўйича унга жиноят кодексининг «Ноқонуний озодликдан маҳрум қилишга кўмаклашиш» моддаси бўйича айб қўйилмоқда.

Карашев ҳақида маълумотлар оз: қирғиз амалдорининг таржимаи ҳоли эълон қилинган ҳукумат сайтларида ҳам у ҳақда маълумот йўқ.

Биринчи марта Карашевнинг номи 2011 йилдаги ҳужжатларда кўрсатилган: у Ўш вилоят божхона хизмати раисининг ўринбосари деб кўрсатилган. 2021 йили коррупция бўйича айбдор деб топилган Райимбек Матраимов унинг етакчиси бўлган. Матраимов ўзи ҳам коррупционер эканини тан олиб, келтирилган зарарни тўлаш учун бюджетга 2 млрд сом тўлаган.

Кейинги йиллари Карашев бир неча юқори лавозимларда ишлаган: (2017 йили) Ўш вилоят божхонасини бошқариб, Бишкекдаги халқаро аэропортнинг божхона хизмати бошчисининг ўринбосари ва раҳбари бўлган.

2019 йили октябрда у яна бир поғона кўтарилиб, Қирғизистоннинг божхона хизмати раисининг ўринбосари этиб тайинланган — ва лавозимда бир вақтлар Райимбек Матраимов ишлаган. 2021 йилнинг апрелида Карашев божхонада коррупция йўқ, аммо инсонийлик фактори бор деб билдирган. Ўша ойда у ишдан бўшатилган.

2021 йилнинг июнида Клооп», OCCRP ва Bellingcat Карашев ҳақидаги суриштирувни чиқаришган — унинг оиласи ҳам ўзигача божхона раисининг ўринбосари бўлган Райимбек Матраимовнинг оиласи билан борди-келди қилишини аниқлаган. У ҳам ўзининг оиласига Матраимовдан кам бўлмаган шохона ҳаёт тузиб бергани маълум бўлган.