«Авангард стиль» қурилиш компаниясининг бошчиси 4 ноябрга қадар қамоққа олинди

298

Бишкекнинг Октябрь туман суди «Авангард стиль» қурилиш компаниясининг етакчиси Эрнис Минкеевни 4 ноябргача қамоққа олди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди билдирди.

Суднинг маълумоти бўйича, Минкеевга жиноят кодексининг «Жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш» моддаси бўйича айб қўйилгани айтилган. МХДҚ ҳозирча Минкеевни қўлга олиниши бўйича изоҳ бермаган.

Бунгача шундай айб билан Elite House қурилиш компаниясининг асосчиси Тимур Файзиев, MegaCom бош директорининг собиқ биринчи ўринбосари Арстанбек Темирбаев, Kaganat Resort дам олиш марказининг тенг ҳуқуқли асосчиси ва «Аврора групп» МЧЖнинг эгаси Азрет Боотаев қўлга олинган.

Уларнинг бари 4 октябрда махсус операция вақтида йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг ўлимидан кейин қўлга олинган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, махсус хизмат Колбаевни «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловни ўтган йили июлда ТИЗОда ўлдирилишига алоқаси борлигини текшираётган бўлган. Шунингдек, хавфсизлик қўмитаси тадбиркорни ўзгача йирик миқдордаги мулкларини ноқонуний тортиб олиш фактлари бўйича жиноят ишларини текширмоқда.

Кейин МХДҚ Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40дан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Ушланганлар орасида айрим бизнесменлар ҳам бор.